Сане "Бавария" клубига ўтиш учун кўп нарсадан воз кечишга тайёр

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане "Бавария" клубига ўтиш учун маошининг камайтирилишига тайёр.

24 ёшли германиялик футболчи мюнхенликлардан олдинроқ талаб қилган маошнинг 30 % кечмоқчи. Сане ва унинг агенти пандемия туфайли юзага келган инқирозни тушуниб турибди ва нафақат трансфер нархлари, балки маошлар ҳам камайишини тушуниб турибди.

Саненинг "Сити" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Агар клублар келишув борасида бир қарорга кела олмаса, футболчи "Бавария" клубига кейинги йили текинга ўтади.

Аввалги маълумотларда, "Ман Сити" Сане учун 50 млн евро сўраган, "Бавария" клуби эса 40 млн евро таклиф қилаётган эди.

Аммо "Бавария" клубининг директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румминигге музокаларни атиги 10 млн евро ажратиб тургани ҳақидаги гапларни "кулгили" деб атади.

Сане жорий мавсумнинг деярли бутун қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборган.

Ўқилган: 722
Бавария Лерой Сане Манчестер Сити Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича