"Реал" клуби Упамекано ўрнига бошқа ёш ва арзонроқ ҳимоячини кўриб чиқмоқда

"Лилль" клуби ҳимоячиси Габриэл Магальяэс "Реал"нинг қизиқишлар доирасига тушган.

Мадридликлар 22 ёшли бразилиялик футболчини Зинедин Зиданга жуда ҳам манзур келган Дайо Упаменкано ўрнига олиб келмоқчи.

"РБ Лейпциг" клуби франциялик футболчининг товон пулини 60 млн евродан 40 млнгача туширишга тайёр, аммо ўйинчининг мавсум якунланганидан кейин ҳам кетиш имконияти коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироз туфайли жуда паст.

Габриэл 20 млн еврога бахоланмоқда. У Упаменканодан арзон, ёш ва "Реал" клубининг сўнгги трансфер сиёсатларига мос келади.

Ўқилган: 882
Зинедин Зидан Лилль РБ Лейпциг Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича