"Манчестер Юнайтед" клуби "Монако" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

"Монако" клуби ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" клуби 29 ёшли франциялик футболчи билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатмоқда. "Монако" клуби айни пайтда жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган ва ёзда ўйинчи билан хайрлашиши мумкин.

Аввалги маълумотларга кўра, Бен-Йеддер билан "Реал", "Атлетико", "Валенсия", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм", "Арсенал" ва яна бошқа клублар қизиқиш билдирмоқда.

Бироқ ESPN нашрининг маълумотига кўра, "МЮ" – ўйинчига жиддий қизиқиш билдирган илк клуб бўлган.

Бен-Йеддер Франция чемпионатининг 26 та ўйинида 18 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Францияда ушбу мавсум муддатидан олдин якунланди.

Ўқилган: 926
Манчестер Юнайтед Монако Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича