Евро-2020 мусобақаси ўтадиган икки шаҳар - Лондон ва Амстердамлар кафолат тақдим этишмади

УЕФА ташкилоти Ижроқўм мажлисини номаълум муддатга қолдирди. Бунга сабаб ушбу мусобақа ўтадиган икки - Лондон ҳамда Амстердам шаҳарларининг маъмурияти керакли кафолатни тақдим этишмаган.

Хабарингиз бор, Евро-2020 мусобақаси пандемия туфайли 2021 йилга қолдирилганди.

Унда 12 та шаҳарнинг 12 та стадиони мезбонлик қилади. Улардан иккитаси - Лондондаги "Уэмбли" ва Амстердамдаги "Йохан Круифф Арена"лар ҳисобланади.

Қолган 10 та шаҳар, шу жумладан Баку ва Санкт-Петербурглар хавсизлик ва бошқа кафолатларни тақдим этишган. Номлари тилга олинган икки шаҳар бўлса йўқ.

Ўқилган: 2046
Евро-2020

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича