Хосе Кальехон Испанияга қайтиши мумкин

“Наполи” ярим ҳимоячиси Хосе Кальехон фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Унинг неаполликлар билан шартномаси шу ёзда ўз нихоясига етади.

Испания матбуотининг хабар беришича, “Валенсия” жамаоси Кальехонга қизиқш билдирмоқда. “Кўршапалаклар” 33 ёшли футболчи учун 2 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда.

Кальехон “Валенсия” сафида йилига 3,5 миллион евро маош олади.

Ўқилган: 923
Валенсия Наполи Хосе Кальехон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича