Иван Перишич АПЛга йўл олиши мумкин

“Интер” ярим ҳимоячиси Иван Перишич фаолиятини “Тоттенхем”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football London нашри хабар бермоқда.

Перишич ушбу мавсумни ижара асосида “Бавария”да ўтказмоқда. Хабар қилинишича, мюнхенликлар футболчини сотиб олмасликка қарор қилди.

“Тоттенхем” бош мураббийи Жозе Моуринью бир пайтлар “Манчестер Юнайтед”ни бошқариб юрганида Перишич билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўрган эди.

Ўқилган: 827
Иван Перишич Тоттенхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича