Карантин дастурхони. Ҳасанали отадан иқтибослар (3-қисм)

...Бу футболимиз учун бугунги чора. Бозор мунасабатини яратиб олганимиздан кейин, клубларимиз ўз нонини ўзи топа бошлаганидан кейин, футбол маҳсулоти яхши сотилиб, бозори юришиб кетганидан кейин, барча клубларни ҳусусийлаштириб юборганимиздан кейин ҳамманинг молияси ўзига ҳавола қилинади. Аравасини ўзи тортади. Шунда майли, бири "Реал" бўлсин, бошқаси "Хетафе".  Келган жойимдан гапни давом эттираман. Футбол маҳсулотининг иккинчи қисми ҳақида нима деймиз?

Футболчиларнинг трансфер ҳуқуқини сотиш катта даромад манбаи бўлиб қолиши керак. Учта Эркинов Олмонияда, тўртта ёш Эркинов Нидерландияда, сон-саноқсиз Эркиновларимиз Осиё клубларида ўйнаши керак. Масалан, Хорватия чемпионатида 23 ёшдан катта футболчилар умуман ўйнашмайди. Модричлари Европа клубларида, кучсизроқлари масалан, Ўзбекистонда ўйнашади. Биз ҳам асосан, футболчи етиштириш мақсадига мослашсак тўғри бўлади.

25дан катта футболчиларга биз ҳам чеклов қўяйлик ва бу чекловни йил сайин кучайтириб борайлик. Йил сўнгида энг кучли учта мураббийга, энг кучли учта футболчига катта совринлар белгилайлик. Йил бўйи кўрсатган даражасига қараб катта пул билан мукофатланишсин. Шундай ўзгаришлар, янгиликлар билан ўзбек футболида пул давлатнинг ёрдами, давлатнинг қўллови бўлса-да, уни ишлаб топиш йўлга қўйилади.

*****

....Яша-ака, пандемиядан кейин юртимизда кўп нарса ўзгаради. Шу кунлари юртбошимиз қабул қилган тезкор қарорлар туфайли фалокатдан қутула бошладик. Юртбошимизни ҳамма қўллаяпти. Ўз вақтида қарорлар, қонунлар чиқмоқда ва ҳаётда қўлланилмоқда. Пандемиядан кейин ҳаёт ўзгаради. Ҳамма ўзгаради. Энди олдингидек  яшай олмаймиз. Масалан, коррупция иқтисодиётимизга жуда катта зарар етказмоқда. Кейинги оғир шароитда порахўрларга қарши қаттиқ қонунлар қабул қилинса керак. Футболимизнинг натижа бермас ҳаражатлари ҳам ҳишиб пўрсиллаб кетган.

Молия масаласи ривожланишнинг асосий омили ҳисобланар экан, уни ЎФА елкасига юклаб бўлмайди. Тушунтириш қиламан. Равшан Эрматовни Спорт вазирлиги  коллегиясига аъзо қилиб сайлашди. Буни биласиз. Барча манбалардан келаётган пулларни қўшиб ҳисоблаганда футболга сарфланаётган маблағ миқдори бошқа барча спорт турларига сарфланаётган маблағдан бир неча ўн баробар кўпдир. Шундай экан, футболга бағишланган алоҳида қўмита ташкил қилсак арзийди. Шу қўмита футболни ислоҳ қилиш ва молиялаштириш  билан шуғулланиши керак.

Ўқилган: 1491
Мухлислар Ҳасанали ота

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича