"Ньюкасл" клуби ҳимоячиси Дэнни Роуз "Ливерпуль" клубидаги ҳамкасби Энди Робертсонни мақтади.
"Энди Робертсон табиат мўжизаси каби кўринади. Мен унинг ўйинини кузатаман ва у ҳар бир ўйинда бор кучи билан ҳаракат қилади. У ниҳоятда барқарор футболчи. У шунчаки ажойиб.
Биз "Уайт Харт Лейн"да тўрт ёки йил олдин "Халл Сити"га қарши ўйнаган эдик, Робертсон ва Магуайр улар учун ўйнар эди. Очиғини айтсам, ўшанда мен унга диққатимни қаратмаганман. Лекин у "Ливерпуль" клубига ўтганидан кейин уларнинг энг яхши чап қанот ҳимиоячисига айланди.
Сўнгги икки йилда – у Англиянинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси, балки Европанинг ҳам. Менга келадиган бўлсак, шубҳасиз мен ҳам шу даражаги етмоқчиман. У энг зўри", - дейди Роуз.
Дэнни Роуз: Робертсон Англиядаги, балки Европадаги энг кучли чап қанот ҳимоячиси
Ўқилган: 1913