УЕФА ижро қўмитаси 17 июнь куни ушбу мавсум ЕЧЛ тақдирини ҳал қилади

УЕФАнинг чемпионлар лигасини якунига етказиш борасидаги режалари маълум бўлди.

As нашрининг маълумотига кўра, 17 июнь кунига кўчирилган УЕФАнинг ижро қўмитаси чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичини битта ўйин форматида ўтказишни ҳал қилади. Ишчи гуруҳ ушбу таклифни киритган.

Бу билан финал босқичи Истамбул шаҳрида тўртлар финали форматида бўлади. Европа лигаси 6 август куни, чемпионлар лигаси – 8 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

Ўқилган: 3737
Европа Чемпионлар лигаси Коронавирус УЕФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича