“Арсенал” Ашраф Хакимини ўз сафига қўшиб олмоқчи

“Арсенал” жамоаси “Реал” ҳимоячиси Ашраф Хакими билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда Football London нашри хабар бермоқда.

Ҳозирда Ашраф ушбу мавсумни ижара асосида “Боруссия Д” жамоасида ўтказмоқда. Эслатиб ўтамиз, у Бундеслиганинг энг тезкор футболчиси деб тан олинган эди.

Хакими шу ёзда “Реал”га қайтиб келади. “Қаймоқранглилар” 21 ёшли футболчини сотиб юборишни кўзламоқда.

Ўқилган: 1018
Арсенал Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича