Танишинг, дунё футболига таъсири энг кучли бўлган учта шахс!

France Football нашри дунё футболига таъсир доираси жуда кучли бўлган шахсларнинг рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринни "Пари Сен-Жермен" клуби президенти Носир ал-Хелайфи эгаллаган. Хабарингиз бор, у шу билан бирга Қатарнинг beIN Media Group телекомпаниясининг раҳбари ҳам ҳисобланади.

Кучли учликдан "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда ФИФА президенти Жанни Инфантинолар ҳам ўрин эгаллашган.

Тўлиқ рўйхат бугун эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал матбуотда Носир ал-Хелайфининг фирибгарлик ишлари, жумладан ФИФА собиқ бош котиби Жером Валькега пора бериш, бир қатор ҳужжатларни сохталаштириш каби айбловлар қўйилаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.

Ўқилган: 1184
Жанни Инфантино Криштиану Роналду Носир ал-Хелайфи ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича