Футзал бўйича “Локомотив“нинг илк чемпионлик даврини эслайсизми?

“Локомотив“ футзал клуби учун 2012/13 йилги мавсум омадли келиб жамоамиз ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпиони бўлганди.

Ўшанда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2012 йилнинг октябр ойида старт олиб,  2013 йилнинг апрел ойида якунига йетганди.  10та жамоа қатнашган мусобақада “Локо“ футзалчилари олтин медалларни қўлга киритишган.

Ўша мавсум иккинчи ўринни “Ардус“,  учинчи ўринни эса “Максам-Чирчиқ“ эгаллаганди.  Чемпионатда қатнашган жамоалар:  “Строител-Зарафшон“ (Зарафшон),  “Ардус“ (Тошкент),  “Турон-С“ (Андижон),  “Когон“ (Когон),  “Максам-Чирчиқ“ (Чирчиқ),  “Гулистон“ (Гулистон),  “Бунёдкор“ (Тошкент),  “Локомотив“ (Тошкент),  “Пахтакор“ (Тошкент) ва “Нафис“ (Самарқанд).

Мавсумий чемпионатда “Локо“ “Ардус“дан кейин иккинчи ўрин билан плей-офф баҳсларига йўлланма олган.  “Темирйўлчилар“ 18 ўйиндан 16тасида ғалаба қозониб,  икки бор мағлубиятга учрашган,  тўплар нисбати 117-35 кўриниш олганди.

2013 йилнинг феврал ойидан бошлаб плей-оффга старт берилган.  Ўйинлар қайси бир жамоанинг иккита ғалабасига қадар давом этган.

“Когон“ — “Локомотив“ 0: 2 (2: 11,  3: 7)

1/2 финал.  16-17 апрел
“Максам-Чирчиқ“ — “Локомотив“ 0: 2 (1: 2,  4: 6)

Финал.  25-26 апрел
“Локомотив“ — “Ардус“ 2: 0 (2: 1,  5: 4)

Мусобақа тўпурарлари:  Дилшод Раҳматов (“Ардус“) — 49 гол,  Мухтор Абдукаримов (“Турон-С“) — 29 гол,  Константин Свиридов (“Локомотив“) — 27 гол.

Ушбу чемпионлик “Локомотив“га футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини тақдим этганди.

Манба: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 435
Футзал. Ўзбекистон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича