"Месси 10 йилдан ошдики, Пеле даражасида ўйнамоқда, Марадона ва қолганлар 3-4 йилда тамом бўлишган"

"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси - бразилиялик Эдмилсон каталонияликлар сардори Лионель Месси ҳақида гапириб ўтди.

"Мен ўша пайтдаёқ Мессини бошқаларда яққол ажралиб турганини кўрганман. Бу болакай фавқулотда руҳан кучли эди. Бунақаларни топиш жуда қийин.

Клубга энди келганимда 17 яшар йигитчани кўрганман, унинг тўп билан муомаласини ва катталар билан шуғулланиши кузатиш ўзгача эди.

Уни буюк футболчилар билан таққослайверишади. Ҳа, барчанинг ўз даври ва авлодлари бор. Лекин, юқори савияни бир неча йиллаб ушлаб туриш - бу ҳаммагаям эмас. Мана шуниси муҳим футболда.

Лео 10 йилдан ошдики, худди Пеле сингари юқори савияда тўп сурмоқда. Марадона ёки қолган шунга ўхшаш юлдузлар 3-4 йилда тамом бўлишган.

Мана фарқ қаерда", - дейди Эдмилсон.

Ўқилган: 3168
Диего Марадона Лионель Месси Мозий юлдузлари Пеле

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича