"Ювентус" ва "Манчестер Юнайтед" клублари Рауль Хименес билан қизиқмоқда

"Вульверхэмптон" клуби ҳужумчиси Рауль Хименес билан навбатдаги топ-клублар қизиқиш билдирмоқда.

Мексика терма жамоасининг 29 ёшли ўйинчиси учун нафақат "Манчестер Юнайтед" клуби, балки "Ювентус" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

"Вульверхэмптон" клуби Хименесни 38 млн евродан анча қимматроққа сотишга тайёр. Чунки айнан шу маблағ эвазига "бўрилар" ҳужумчини "Бенфика"дан сотиб олган эди.

Ўқилган: 769
Вулверхэмптон Манчестер Юнайтед Рауль Хименес Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича