Карантин дастурхони. Ҳасанали отадан иқтибослар

... Наинки тиббиётда, балки барча соҳада ўз йўлимиздан юришимиз керак. Футболда ҳам ўз равнақ йўлимизни топишимиз керак. Пандемия ҳам, короновирус офати ҳам ортда қолади, худо хоҳласа. Лекин карантин даврида орттирган ибратларимиз, фазилатларимиз иммунитет сингари ҳеч қачон йўқолиб кетмаслигини истайман. Нимани кўзда тутмоқдаман?

Вирус балоси туфайли ўлиму ҳаёт олдида ҳамма: ёшу-қари, каттаю-кичик, бою-фақир, арбобу-ишчи ўзаро тенг бўлганини кўрдик. Тенгликдан ҳамжиҳатликка эришдик. Бир футбол жамоаси каби ҳаммамиз бирлашдик. Ўзаро меҳрибонлик, саҳоват ниятлари ва сўзлари тилдан эмас дилдан чиқа бошлади. Бошқа бир жиҳатга эътибор беринг. Бугунги кунда вирусолог, иммунолог, инфекционист каби мутахассислар ва олимлар қадри, ҳурматибеҳад ошди.

Бундан буён барча соҳа олимларининг, шу жумладан қурувчиларнинг  ҳам қадр-қиммати, ҳурмати, камолоти ошишини истар эдим. Ҳар соҳада илму-фан қадри янада ошишини, йўлчи бўлишини истар эдим. Амалдор мутахассис олдида бош эгишини истар эдим. Ҳозирга довур аксинча бўлганидан, мансабдор казоланиб касбикомил мутахассисни хоҳласа ётқизиб, хохласа турғазиб қўйишидан йироқ бўлсин.

****

... Аламли бир мисол келтираман. Саудларга қарши ўйинда иккинчи голни уриб олдинга ўтганимиздан кейин вазият биз учун ҳам, рақибимиз учун ҳам тубдан ўзгариб кетди. 2:1. Иккинчи голга қадар ўйинда биз устунлик қилиб келаётган эдик. Ўйин назорати биз томонда эди. Голдан кейинянги вазиятга қараб рақиб мураббийи янги чора кўриб бошқачароқ, ашаддийроқ ўйин қилди, Абрамов бундай қила олмади.

Олдинга ўтиб олишимиздан кейин рақиб ўзини қандай тутиши, қандай ўйин қила олишига биз тайёр эмас эканмиз. Ғалабани ушлашга, ё ҳисобни орттиришга тайёр эмас эканмиз. Мавсумдаги энг яхши ўйинни кўрсатиб ўйинни, ғалабани бой бердик. 2:3. Афсус. Минг афсус.

****

... Балким, футболдаги журналистлар ҳовучлаб ё косалаб, “ўқ ариқдан” сув ичишаётгандир. Мендек оддий  ишқибозлар бундан бехабармиз. Масалан, истисно тариқасида Лушчаннинг кўтарма пуллари ҳақидаги маълумот матбуотга чиқиб кетган эди. Шунинг учун, сирни фош қилди деб, уни ҳеч қайси клуб  ишга олмаяпти. Гап унда эмас. Буғдойда...

Ўқилган: 1523
Мухлислар Ҳасанали ота

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича