"Барселона" клуби ўзининг асосий трансфер мақсади борасида бир қарорга келди

"Байер" клуби ярим ҳимоячиси Кай Хавертц  трансфер бозорида "Барселона"нинг асосий мақсади эмас, деб маълумот бермоқда As нашри.

Таъкидланишича, клуб вакиллари ярим ҳимоячининг ўйинларини бир неча йил давомида кузатишган, бироқ ҳозир каталонияликлар бошқача футболчи билан жамоани кучайтирмоқчи.

"Барселона" клубининг асосий мақсади сифатида "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес айтилмоқда, шу билан бирга "Ювентус" ҳужумчиси Миралем Пьянич ва "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руис ҳам қизиқишлар доирасида турибди.

Аввалги маълумотларга кўра, "Интер" клуби Лаутаро учун "Барселона"дан 90 млн евро ва битта ўйинчи талаб қилмоқда.

Ўқилган: 2643
Байер Барселона Интер Кай Хавертц Лаутаро Мартинес Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича