"Бавария" клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски "Унион"га қарши кечадиган ўйин олдидан коронавирус билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериб ўтди.
"Бундеслига қайтаётганидан жуда хурсандмиз. Германияда бўлаётган воқеаларга қарамасдан биз ўйинларни давом эттиришимиз мумкин.
Коронавирус ҳақида ўйламаяпмиз. Ўйин олдидан биз тўлақонли машғулотларни ўтдик.
Шу жумладан бир-биримизга тегиб "контакт"лар содир бўлди. Ҳаммаси жойида деб умид қиламан", - дейди Левандовски.
Левандовски: Коронавирус ҳақида ўйламадик, тўлиқ "контакт" ҳолатида шуғулландик
Ўқилган: 2115