"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гапириб ўтди.
"Шахсан мен мусобақаларнинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпман. Мухлисларсиз ғалати бўлишини биламан.
Мен қачонлардир бўм-бўш стадионда тўп сурганман, ўшанда менга ноқулай кўринганди. Тўғри, оиламиздан ажралиб туришни истамаймиз, кўрамиз ҳаммаси қандай давом этар экан.
Касалликка чалиниш эҳтимоли ҳали ҳам юқори. Уйдан чиқдингми, демак хавф бор. Шунинг учун барча хавфсизлик чораларини кўриш шарт. Акс ҳолда бирор жойга чиқишдан фойда йўқ.
Машғулотларга қайтиш - бу биринчи қадамдир, лекин эътиборсизликка йўл қўймаслик лозим", - дейди Месси.
Месси коронавирус ҳақида: Касалликка чалиниш эҳтимоли ҳали ҳам юқори
Ўқилган: 2520