Яхшибоев жамоаси “Энергетик-БГУ” ўз майдонида ғалаба қозонди

Беларуссия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Энергетик-БГУ” – “Динамо Брест” учрашуви ўз якунига етди.

Унда мезбонлар қийин ғалабани қўлга киритишди. Мезбонлар сафида Бакич ва Юдчиц ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйган бўлишса, меҳмонларнинг жавоб тўпига Кисляк муаллиф бўлди.

Шу тариқа, Жасур Яхшибоев жамоаси ушбу ғалабадан кейин 18 очко билан пешқадамга айланиб олди.

Беларуссия чемпионати, 9-тур

Энергетик-БГУ – Динамо Брест 2:1 (1:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 40 Бакич, 2:0 – 47 Юдчиц, 2:1 – 90 Кисляк.

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Сокол, Свирепа, Бакич (Гирс, 67), Носко, Тве, Умаров (Совпель, 68; Шорац, 84), Яхшибоев, Шкурдюк.

Динамо Брест – Павлюченко, Павловец, Веретило, Кики, Быков, Юзепчук, Кривец (Милевский, 62), Савицкий, Кисляк, Гордейчук (Печенин, 76), Садовский (Лаптев, 63).

Огоҳлантиришлар: Тве (19), Носко (24), Мавату (29), Юзепчук (70).

Ўқилган: 933
Жасурбек Яхшибоев Легионерларимиз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича