"Ювентус" клуби Рабьони қўйиб юборишга тайёр

Ярим ҳимоячи Адриен Рабьо мавсум якунланганидан кейин "Ювентус" клубини тарк этиши мумкин.

Турин клуби 25 ёшли футболчини бир йил олдин шартнома имзолаганига қарамай, қўйиб юборишга тайёр.

"Ювентус" клуби раҳбарияти бир неча клублар билан трансфер ва алмашиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Рабьонинг ўзи эса "Эвертон" клуби ўтишни истайди. Англия клубини у билан 2012 йили "ПСЖ"да бирга ишлаган Карло Анчелотти бошқармоқда.

Бу ерда муаммо шундаки, "Эвертон" клуби "Ювентус"ни қизиқтира оладиган ўйинчини таклиф эта олмайди ва футболчини сотиб олишга ва кейинчалик маошини тўлашга жуда ҳам қимматлик қилади.

Рабьо маошларни камайтириш борасидаги қарордан кейин "Ювентус" клуби иҳтиёрига қайтишдан бош тортган эди.

Ўқилган: 590
Адриен Рабьо Трансферлар Эвертон Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича