Жанубий Америкада футболчиларга бир неча таъқиқлар жорий этилди

Жанубий Америка футболи конфедерацияси футбол ўйинларининг бошланишидан кейин футболчиларга майдонда бир нечта таъқиқларни жорий қилди.

Либертадорес кубогида ўйинчилар тўпни ўпиши, футболка алмашиши, майдонга тупуриши таъқиқланди.

Ўйиндан олдин жамоа сардорларининг клуб эмблемасини алмашиши ҳам бекор қилинди. Ўйинчилар ва мураббийлар энди ўзларининг шахсий идишларидан сув ичади.

Футболчи ва мураббийлар билар бўладиган интервью ва матбуот-анжуманларига журналистлар фақат ниқоб таққан ҳолда келиши мумкин.

Либертадорес кубоги март ойида коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.

Ўқилган: 20134
Жанубий Америка футболи Коронавирус Либертадорес Кубоги

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича