Вернер фақатгина "Ливерпуль" клубига ўтмоқчи

"Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер фаолиятини давом эттириш учун икки танловни кўриб чиқмоқда.

25 ёшли ҳужумчи мавсум якулланганидан кейин "Ливерпуль" клубига ўтмоқчи. Агар ушбу трансфер амалга ошмаса, у "Лейпциг"да яна бир йил қолишга тайёр.

Германиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Келишувда товон пули борасидаги банд мавжуд бўлиб, унинг шартлари ўзгариб туради.

The Athletic нашрининг маълумотига кўра, шу ёзда қизиқувчи клублар томонидан Вернернинг трансфери бўйича 47,5 млн евродан бошлаб музокаралар бошлаши мумкин. "Лейпциг" клуби футболчини 60 млн еврога қўйиб юборишга мажбур.

Бир йилдан кейин ушбу маблағ 40 млн еврога тушади, 2022 йилнинг ёзига қадар эса – 25 млнни ташкил этади. Товон пули эвазига сотиб олиш имконияти ҳар ёз ойининг бошида 15 июнь санасига қадар фаоллашади. Қишги трансфер пайтида бу банд ишламайди.

Ўқилган: 649
Ливерпуль РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича