Ибрагимович коронавирусга тест топширди ва жавоблари эълон қилини

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович клуб иҳтиёрига қайтганидан кейин коронавирусга иккита тест топширди.

Ҳар икки натижалар ҳам салбий чиққан. Ҳужумчига карантин қоидаларини вақтинча бузиш учун рухсат берилди ва клуб базасидан ўз уйига кетди. У ерда футболчи яқин ҳафта ичида ўзини яккалайди.

Жамоа билан машғулотларни бошлашдан олдин 38 ёшли швециялик футболчи чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиши ва қон топшириши керак.

Ибрагимович Италияга Швециядан душанба куни учиб келган эди ва тўғри "Милан" клуби базасига борган.

Ўқилган: 1695
Златан Ибрагимович Коронавирус Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича