Россия чемпионатида клублар сони ўзгаришсиз қолади

Россия футбол қўмитасининг бугунги йиғилишида иштирок этадиган жамоаларнинг сони борасида қарорлар қабул қилинди.

Премьер-лигада кенгайиш бўлмайдиган бўлди. Россия премьер-лигаси ва Олимп-ФНЛдан клубларнинг чиқиб кетиши кучда қолди. Премьер-лига мавсумни 21 июнь санасига давом эттиришни режалаштирмоқда ва ундан кейин 15 ва 16-поғоналарни қайд этган жамоалар юқори дивизионни тарк этади. Клурнинг ўрнини Олимп-ФНЛда юқори поғонани қайд этган – "Ротор" ва "Химки" жамоалари юқори лигага йўл олади (ушбу мавсум бу лига давом эттирилмайди ва март ойидаги ҳолат бўйича якунланган).

Шу билан бирга икки ўртасида бўладиган чиқиш ўйинлари бўлмайди ва 3 ва 4-ўринни олган "Чертаново" ва "Торпедо" юқори лига учун чиқа олмайди.

Ҳозир премьер-лигада чиқиб кетиш ҳудудида "Крылья Советов" ва "Ахмат" клублари бўлиб турибди. 30 турдан 22 тури ўйналган.

Ўқилган: 2022
Коронавирус Россия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича