УЕФА президенти: Франция чемпионатини эрта якунлаб қўйишди

УЕФА президенти Александр Чеферин Лига 1 нинг муддатидан олдин якунлаш қарори борасида фикр билдириб ўтди.

"Биз учун чемпион, иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларнинг аниқланиши муҳим. Менинг шахсий фикрим: Францияда чемпионатни эрта якунлаб қўйишди.

Бу идеал қарор эмас, чунки вазият барқарорлашиши ва айрим лигалардан ташқари қолганлари қайтиши мумкин эди.

Лекин бошқа томондан, бу ҳукумат қарори, клублар нима ҳам қила олар эди? Ёки лига? Ҳеч нарса.

Мен эса ҳали ҳам бу қарорнинг эрта қабул қилинган деб ҳисоблайман. Бироқ бу УЕФАга таъсир этмайди, бу уларнинг қарори", - дейди Чеферин.

Ўқилган: 537
Александер Чеферин Коронавирус УЕФА фаолиятига доир Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича