
"Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Самюэль Это’О дунё футболи тарихидаги энг кучли футболчилар ҳақида гапириб ўтди.
"Барча даврларнинг энг кучлиси бўлиб барибир бразилиялик Роналдо қолаверади. У "феномен" - мисли кўрилмаган ўйинчи эди.
Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Кўпчилигимиз айнан "сўйлоқ"нинг даражасига чиқишни истардик, шу жумладан мен ҳам.
Ҳозирги замонда Лионель Мессини танлаган бўлардим. У анча тажрибалироқ.
Бундан ташқари, Килиан Мбаппе ҳам бор - кўпчиликда яхши таассурот қолдирмоқда. Менимча, яқин келажакда у янги жаҳон юлдузи бўлса керак", - дейди Это’О.