"Бешиктош" клубида 8 та коронавирус билан касалланган одам бор. Улар орасида клуб президенти ҳам бор

"Бешиктош" клубда коронавирус тестлари ўтказилганидан кейин уларнинг натижаларини эълон қилди.

Барча футболчилар ва ходимлар такрорий текширувдан ўтказилганидан кейин вирус 8 та одамда аниқланган. Касалланганлар исми ошкор этилмаяпти.

Кейинроқ "Бешиктош" клуб президенти Ахмет Нур Чебида ҳам коронавирус аниқланганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, Туркия чемпионати 12 июнь куни тиклаши мумкин.

Ўқилган: 357
Бешиктош Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича