Ибрагимович 1.800.000 евролик Ferrari мингани учун жаримага тортилади

"Милан" клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг қимматбаҳо машинасида юргани учун катта жаримага тортиладиган бўлди.

Италияга қайтишидан аввал "россонери" юлдузи Стокгольм кўчаларида нархи € 1,8 млн турадиган Ferrari Monza SP2 машинасида кўчаларни айланган.

The Sun нашрининг хабарига кўра, унинг машинасига берилган лицензия шу йилнинг март ойидан бошлаб ҳақиқий бўлмай қолган. Яъни, Швецияда ҳаракатланиш лицензиясининг муддати ўтиб кетган экан.

Энди футболчини жарима кутмоқда.

Ўқилган: 1377
Златан Ибрагимович

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича