“Наполи” клуби “Аталанта” ҳужумчиси Йосип Иличичга қизиқиш билдирмоқда. Неаполликлар футболчи билан шу ёзда шартномага имзолашга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, Иличич март ойида Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси бўлган эди. У Чемпионлар лигасида “Валенсия”га қарши кечган учрашувда “покер” қайд этган эди.
Таъкидлаб ўтамиз, футболчи 32 ёшда. У ушбу мавсум Италия чемпионатида 21 та ўйинда 15 та гол ва 6 та ассистни амалга оширди.
“Наполи” клуби “Аталанта” ҳужумчисини қўлга киритмоқчи
Ўқилган: 1063