Кирилл Погребняк – “Локомотив”, акалари, ўзбек футболи ва Андрей Фёдоров ҳақида

“Локомотив”га ушбу мавсум келиб қўшилган Кирилл Погребнякдан катта интервю олдик.

– Кирилл,  карантин пайтида нималар билан бандсиз? Нималар билан шуғулланяпсиз?
– Бизда карантин якунланмоқда.  Яқин кунларда биз бундан чиқиб,  олдингидек ҳаёт кечиришимиз мумкин.  Ҳозир эса вақтни зойе ўтказмоқчи эмасман.  Машғулотлар билан бандман,  шунингдек,  шундай пайтларда одам ўз кучсиз томонларини кучайтириб олиш учун ажойиб палла.  Ундан ташқари,  Йоутубе томоша қиляпман,  кўп ўқияпман ва инглизчани ўрганяпман.  Умуман олганда фойдали ишлар билан бандман.

– Ютубда нималар томоша қиласиз?
– Биласизми,  менга турли хил интервюлар ёқади.  Масалан,  Дудя.  Яна нима? Авто-тематика.  Автомобиллар ва шунга ўхшаш.  Чунингдек,  менга молиявий каналлар ҳам ёқади,  яъни,  иқтисодий мавзу,  бунга ҳам қизиқишим бор.  Инвестициялар ва молия мавзусида чуқурлашишни ёқтираман.

– Молия — бу сизнинг шахсий қизиқишингизми ёки футболдан кейинги келажак учунми?
– Ҳозирги пайтда шахсий қизиқиш.  Бироқ келажакда нималар бўлишини ким билибди дейсиз.

– Изоляция қандай таъсир қилди? Қайси кунга келиб,  сиз зерикаётганингизни ҳис қилдингиз?
– Айтишим мумкинки,  бунга тез кўникдим.  Масалан илк ҳафта тушунарли,  бунга одам энди мослашаётган бўлади ва нормал ҳаёт кечиради,  ўзингизга янги саргузаштлар қидирасиз,  бироқ ушбу ҳолатга бошқа томондан қараса,  миядан шундай ҳаёллар ўтишни бошлайди:  “Мен нима қиляпман ўзи?”.  Ундан ташқари,  бу йерда бир ўзимман,  оилам ҳозирда Москвада.  Бу ҳам бир минус.  Ҳар бир ўтаётган кун — тепага ташланаётган бир қадам бўлмоқда.

Бошқа бир томондан эса яшаётган ҳар бир кунингдан ўзгача фойда олишни бошлайсан,  нималардир қиласан ва яна-да яхшироқ бўласан.  Олдинга ҳаракатланаётганингни тушуна бошлайсан.  Асосийси,  пешонага ёзилган коронавируснинг яна-да ривожланиб кетишига йўл қўймайсан.  Масалан мен учун бундай ҳолатда ётиб,  шифтга қараганча ёки телевизор кўришиб ўтирсам,  йўқолиб қолгандек ҳис қиламан ўзимни.  Балки кимлардадир бошқачадир,  бироқ менда шундай.

– Коронавирусга қарши қандай курашяпсиз? “Ливерпул” ҳимоячиси Деян Ловрен конспирологик фикрдагилар тарафдори ва у барчаси 5Г сабабли бўлган деб ҳисоблайди…
– Дастлабки 2-3 ҳафта давомида янгиликларни фаол тарзда ўқидим.  Кимдир нимадир ёзса,  кимдир унинг аксини ёзади.  Қайси бирига ишонишни билмай миям ёрилиб кетай деди.  Қандайдир янгиликни ўқиб,  бошимда адреналин пайдо бўлади ва ўзим ҳақида шундай ўйлай бошлайман:  “Наҳотки бу ҳақиқат?”.  Бошқа манба эса умуман ўзгача ракурсдаги маълумотни тақдим қилади.  Бу яхшиликка олиб келмайди.  Биз барибир ҳақиқатни тагига йета олмаймиз.  Фақатгина орадан 5-10 йил ўтиб,  биз буни билишимиз мумкин.  Бу ҳақида бонг уриб,  нималар бўлганини айтишади,  энди буни истамайман.  Мен инстаграм ва телеграмдаги барча каналлардан чиқиб кетдим.  Телевизордан эса анча олдин воз кечганман,  ҳа уйда телевизор бор,  уни фақатгина рафиқам томоша қилади.  Умуман олганда бу нимага керак.  Ҳар хил маълумотни кўравериб,  одамнинг бошини ачитиш учунми?

– Бизнинг ишқибозларимизга сизнинг катта футболга кириб келишингиз жуда ҳам қизиқ.  Футболчи бўлиш орзуйингиз бўлганми ёки акаларингиз сизни бунга тортишганми?
– Умуман олганда барчаси оддий.  Катта акам — юлдуз.  Мен эса акам (Кирилл бу йерда ўзининг эгизак акаси Николайни назарда тутди,  у ҳам “Локомотив” таркибида ўйнаганди) билан биргаликда 6 ёшдан футбол билан шуғулланганмиз.  Ўшанда катта акамиз 18-20 ёшларда эди ва у “Спартак”нинг ёшлар жамоаси таркибида ўйнарди,  унинг ўйинларини кўриш учун бориб турардик.  Кўз олдимизда ёрқин намуна бўлиб тургани учун унга ўхшамасликка ҳаракат қилишнинг иложи йўқ эди.  Болалигимизда биз мусиқа билан шуғулланардик.  Биласизми,  шунчаки бунинг имкони йўқ эди.  Футбол — болалигимизда муҳаббат қўйилган ажойиб туйғу.  Йиллар ўтиб футбол ўйнаш иштиёқи кучайиб борди.

– Йошлигингизда қайси жамоага мухлислик қилгансиз?
– Аввалига “Спартак”,  кейинчалик шундай бўлдики,  акам ўйнаган жамоаларга мухлислик қилишни бошладим.  У “Чтутгарт”га ўтганидан кейин эса тушунарлики,  хориж жамоаларига ҳам мухлис бўлдим.  Ҳозир эса Россияда “Зенит”нинг ўйинларини кўриш ёқиб бормоқда.

– Йошлигингизда мухлисларнинг жанжалларида қатнашганмисиз? Сир эмаски,  Москва жамоалари мухлислари ўртасидаги муносабатлар,  юмшоқ қилиб айтганда яхши эмас.
– Йўқ,  қатнашмаганман.  Бироқ ёдимда бор,  мактабда ўқиб юрган пайтимда мухлисларнинг блокланиш ҳолатлари юзага келган,  кимдир ССКАга,  кимдир “Зенит”га мухлис эди.  Улар йиғилиб олиб,  отишмалар юзага келтиришарди.  Лекин бу мен учун қизиқ эмасди.

– Сиз фаолиятингизни “Том” жамоасида бошлагансиз.  Айтингчи,  ёш болакайга ўз мегаполисини ташлаб кетиб,  Томск областида бўлиш қанчалик қийин бўлган?
– Бу фаолиятимдаги энг муҳим давр эди.  Бизни ўшанда қўйиб юборгани учун ота-онамга миннатдорлик билдираман.  Ҳа,  Коля иккимиз 19 ёшда бўлганмиз.  Менимча бундай пайтда биз кетишни истасак,  ота-онамиз қўйиб юбориши керак.  Биз кетаётган жой ва вазифаларимиз эса барчага тушунарли эди.

У йерга бориб,  мен 10 ёшга катта бўлгандек бўлдим.  Ҳа,  акам билан эдим,  бироқ бошқа томондан иккимиз бир одам эдик:  барчасини ўзимиз тайёрлаймиз,  ювамиз ва ҳоказо.  Бунгача буни онамиз бажарарди.  Бу йерда эса квартирага ўзинг пул тўлайсан ва барчасини ўзинг бажарасан.  Менимча шундан катта ҳаёт бошланади.  Айнан шу ёшга келиб,  одам ўз ишини ўзи бажаришга ўрганиши керак.  Агарда шу ёшингда бошқа бир жойда сени чорлашаётган бўлса ва сенинг футболчи бўлиш имкониятинг юзага келса,  бундан фойдаланиш керак.  Чу орқали сен ўзингни нафақат футболчи,  балки,  катта инсон сифатида ҳам тоблашинг мумкин.  Асосийси — қўрқмаслик!

– Валерий Кузмич Непомняший — ўзбек футболи учун ҳеч қандай қаҳрамонлар тоифасига кирмайди,  бироқ у 2006-йили Ўзбекистон термасини бошқарган.  У “Том”да сиз ва акангиз билан ҳам ишлаган.  Унинг футболга берган нарсалари ҳақида соатлаб гапириш мумкин.  Унинг бундай катта сиймо эканлиги сабаби нимада?
– Валерий Кузмич билан муносабатларим ажойиб эканлигини биттада айтаман.  Балки унинг ҳам менга бўлган муносабати шундай.  У менга катта футболнинг йўлини очиб берган.  Томскда у мени асосий жамоага кўниктирганди.  У ўзига катта сифатларни олган катта мураббий.  У ҳам машғулот ҳам руҳий малакаларга ҳам эга.  У доимо балансни ушлаган ва ҳар бир футболчига индивидуалликни тақдим қила олган.  Мен учун у фақатгина буюк мураббий эмас,  у кучли шахсият.  Бу борада у мен учун энг ёрқин намуна.

– Сиз бир ўйинда рақиб билан тўқнашиб кетиб,  икки тишингизни йўқотгансиз.  Бу қандай содир бўлган?
– Бундай ҳолатлар доимо кутилмаганда бўлади.  Ҳатто ўзим ҳам нима бўлганини тушунмай қолдим.  Жамоадошларим эса кейинчалик менга рақибим тиззаси билан урилганини айтишди.

– Олди тишларингизмиди? Кейин Овечкинга ўхшаб юрдингизми?
– (Кулади) Шифокорларга таҳсин ўқиса арзийди.  Биз тезда шифохонага бордик ва у йерда менга вақтинчалик имплант қўйилди,  операция қилишди.  Ҳа бошида хунук кўринди,  аммо нима қилиш керак бошқа (кулади).

– Акангиз Павелнинг тавсиясига кўра “Том”га келдингизми?
– Акам Николай билан биргаликда “Ростов”да кўрикдан ўтаётгандик,  у йерда иккита йиғинда қатнашдик ва кейинчалик улар бизни рўйхатдан ўтказа олишмаётганини айтишди.  “Ростов”дан кейин биз тезда Томскга кетдик.  Акам бизни синаб кўришни уларга таклиф қилди.

У ерга бордик ва асосий жамоа билан машғулотларга киришдик.  Бу бизни шунчаки шокка солиб қўйди.  Чу кунгача уларни телевизор орқали томоша қилгандик,  энди эса улар билан шуғулланяпмиз.  Ундан ташқари,  ўша пайтда бунга руҳий томонлама ҳам тайёр бўлишимиз керак эди.  Аммо бу биздек ёш футболчилар учун катта тажриба вазифасини ўтаганди.  Ўшанда Валерий Кузмич бош мураббий эди ва Дзюба ҳам жамоа таркибида ўйнарди.  Умуман олганда ўшанда барчаси қизиқарли бўлган.  Кейинчалик биз ёшлар жамоаси билан шуғулланишни бошладик.  Ўшанда эшитган илк янгилигимда бизни олишмоқчи бўлишмаган.  Бу эса Янги йил байрами арафасида бўлганди.  Байрамдан кейин эса бизга:  “Сизларга яна бир имконият берамиз.  7 кун биз билан шуғулланасиз”,  дейишди.

Ушбу йиғинларни бир умр унута олмайман.  Чу пайтгача менда бундай катта иштиёқ ва ўз касбимга муҳаббат бўлмаганди.  Акам билан биргаликда олдингидек машғулот қилмадик.  Менимча буни мураббийлар штаби ҳам сезди ва бизни иккинчи ва учинчи йиғинларга ҳам таклиф қилишди.

– Сизнинг футбол фаолиятингизда Павелнинг ёрдами ёки таъсиридан фойдаланганмисиз?
– Бу имконсиз.  Қандай қилиб унинг таъсиридан фойдаланиш мумкин? У қай тариқа ёрдам бериши мумкин? Мен глобал миқёсида айтяпман.  Ҳа,  у қўнғироқ қилиб:  “Менинг укаларим бор,  уларни синаб кўринг”,  дейиши мумкин.  Худди Томскда бўлгани каби.  Ҳатто ўшанда ҳам биз ака-ука Погребняк бўлганимиз учун эмас,  балки йиғинлар давомида ўзимизни кўрсатганимиз учун шартнома имзолаганмиз.  Балки айримлар,  “у ўз фамилиясидан фойдаланяпти” деб гапириши мумкин.  Лекин ундай эмас.  Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туришини инкор қилмайман,  чунки айрим пайтларда футболчининг фақатгина сифатларига қарашмайди.  Бизнинг ҳолатда эса ундай бўлмаган.

Барчаси тарбияга боғлиқ.  Бизга бундай нарсалардан фойдаланишга имкон бермайди.  Агарда шундай бўлган тақдирда акам иккимиз ўзимизни ноқулай ҳис қилган бўлардик.  Бунинг барчаси яхшиликка олиб бормайди.  Тақдирни алдашдан нима фойда?

– Павел оддий ҳаётда қандай инсон?
– Камтар ва меҳрибон.  Ҳар доим ёрдам беради.  Чунчаки акамнинг ҳаётида кўп нарсалари ўхшаган.  Ҳозирда ОАВ ўз янгиликлари билан бўрттириб юборяпти.  Инсон ўз ҳаётини ўзи чиройли қила олди.  Бунга фақатгина ҳаракат керак!  Уни нима учун ёмон кўришади,  билмайман.  У оддий инсонларга доимо ёрдам бериб юрганини шахсан биламан.  Футболчиларнинг ҳаёти шундай кўрина бошладики,  одамлар уларнинг фақатгина бир томонини кўришади,  уларнинг бошқа сифатлари эса йўқолиб қолади.  Буни эса нормал ҳолат деб ҳисобламайман.  Айрим футболчилар эса фақатгина ОАВ учун ўзидан ўзгача образ ясаб олади.

– Павел сизнинг устингиздан кулиб,  мен “Фулхем”даман,  сен эса Воронежда юрибсан,  деган пайтлари ҳам бўлганми?
– (Кулади) Албатта йўқ,  бунақаси бўлмаган.  Оиламизда бу нормал ҳолат ҳисобланмайди.  Ҳа,  биз кўп ҳазиллашамиз.  Бизнинг ўзаро чатимиз бор ва унда асосан ҳазилларни ёзамиз,  кулишда эса фақатгина Х ва А,  яъни,  “ха-ха-ха”ни ишлатамиз.  Барчаси шундай.  Биз бошқа мавзуларда камдан-кам гаплашамиз ва албатта,  фаолиятимизнинг қайсидир босқичлари борасида ҳам гаплар бўлиб туради.  Бироқ одамнинг устидан кулишгача йетиб бормайди.

– “Локомотив” ПР-директори Мамур Мамадалийевнинг айтишига кўра,  клубга Погребняк келяпти дейишганида Николай эмас,  Павел ўтади деб ўйлаган.  У бу борада ажойиб афиша,  пресс-релизлар тайёрлаб қўйган,  бироқ кейинчалик у бошқа Погребняк эканлигини билиб қолган.  Фаолиятингизда шундай ғалати тарихлар бўлиб турганми?
– Чвецияда шундай ғалати ҳолатга тушиб қолганмиз,  мендан интервю олишаётганида ўшанда ҳам иқтисодиётга қизиқишимни айтганман.  Чведлар менинг ҳолатимни бироз оғирроқ деб ўйлашган шекилли (кулади).  Бу ҳам бир тарих.  Чвецияда ҳар бир янги футболчи ўзини бошқалардан пастроқда ушлаши керак.  Бироқ биздаги каби эмас.  Ҳар ким ўзи учун ниманидир ўйлаши керак.  Бу қандайдир қўшиқ ёки рақс бўлиши ҳам мумкин.  Навбат менга келганида эса “Катюша”ни куйлаб берганман.  Умуман олганда бу яхши чиққан.

Бироқ бу барчаси эмас.  Янги шартнома имзолаган футболчилар йиғинларга боришарди.  Жамоадагилар эса кутилмаганда кайфиятни кўтаришни истаб қолади.  Менга шундай кулгили ниқоб беришдики,  у билан Барселонага қадар учиб боришим керак эди.  Самолётда,  аеропортда ҳам буни тақиб юриш керак эди.  Фақатгина Барселонадаги отелга йетиб борибгина уни йечиш мумкин бўлганди.  Жуда ҳам қизиқ бўлганди.

– “Совецкий спорт” нашрига Сиз Павел билан бир жамоада ўйнашни исташингизни айтгансиз? Ўшанда ким зўрроқ бўлиши мумкин эди:  сиз ёки Павел Погребняк?
– Барчамиз (кулади).

– Агарда иккингиз бир жамоада бўлсангиз,  4-4-2 формацияси сизларга мос тушармиди?
– Менимча биз бир-биримизнинг ўрнимизни тўлдира оламиз (кулади).

– “Факел”дан кейин сиз Петербургнинг “Зенит”нинг иккинчи жамоасига ўтдингиз.  Питерликларнинг инфратузилмаси қанчалик даражада қудратли?
– Бу “Зенит”нинг иккинчи жамоаси эди.  Бундай паллада сиз асосий жамоада нималар бўлаётганини тушунмайсиз.  Бу гап ФНЛнинг барча жамоаларига тегишли.  Сендан сал тепароқда асосий жамоа шуғулланади.  Ўшанда миянгга ўша йерда машғулот қилиш фикри келади.  Чунчаки футболчи ўз устида ишлаб,  ҳаракат қилиши керак.  Балки иштиёқ ҳам бу борада юқори ўринда бўлиши керакдир.  Ундан ташқари,  шу тариқа асосий жамоага ўтган футболчилар ҳам бўлган.

– “Зенит-2” жамоасига қарши ҳам рақиблар худди асосий жамоадаги каби юқори кайфият билан ўйнашармиди?
– Йўқ,  мен ҳеч нимани ҳис қилмаганман.  ФНЛ шундай турнирки,  ҳар бир жамоа бор кучини ишлатади ва сўнгги лаҳзагача курашади.  Ҳа,  футбол шундай даражага йетдики,  жамоаларнинг статуси ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай қолди,  барча рақиблар билан ўйнаш қийин бўлмоқда.

Ўқилган: 1309
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича