"Лион" клуби еврокубоклардан қолиб кетиши учун Лига 1 клублари мавсумни якунлашга қарор қилишди

Лига 1 раҳбариятининг мавсумни муддатидан олдин якунлаш борасида қабул қилинган қарор борасида батафсил маълумотлар ошкор қилинди.

30 апрель куни ушбу мусобақа охиригича ўйналмаслиги маълум қилинган эди. Натижалар "ПСЖ" ва "Страсбург" ўйинининг бошқа муддатга сурилгани охирига етмаганинига қарамай 28 тур якунлари бўйича ҳисобланди.

Фақатгина "Лилль", "Нант" ва "Амьен" клублари ушбу қарорга қарши бўлиб чиқишди. "Нант" ва "Амьен" клублари мусобақани биринчи давра якунлари бўйича тўхтатишни таклиф қилишган, "Лилль" эса 28-турдан 38-тургача натижаларни маълум бир математик модель бўйича ҳисоблашни таклиф қилди.

Le Parisien нашрининг маълумотига кўра, клублар 27-тур якунларига кўра эмас, балки 28-тур якунлари билан мусобақа жадвалини ёпишни қарор қилишган. Бунга сабаб "Лион" клуби президенти Жан-Мишель Оласуга нисбатан бўлган ёқтирмаслик бўлган.

"Лион" клуби 27-тур якунларига кўра, 5-поғонада кетаётган эди ва Европа лигасига йўлланмани олиши лозим бўлган. 28-турдан кейин эса жамоа 7-поғонага тушиб кетган ва еврокубокларсиз қолган.

Ўқилган: 1834
Коронавирус Лион Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича