"Ньюкасл" Бэйл учун 60 миллион евро беришга тайёр

"Ньюкасл" клуби "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлни Англияга қайтаришга киришди.

Marca нашрининг хабарига кўра, инглизларнинг Саудия арабистонилик янги хўжайинлари 30 ёшли уэльслик футболчи учун "Қироллик клуб"га 60 миллион евро беришга рози бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Унинг коронавирусдан кейинги трансфер қийматини Transfermarkt 40 млн евро деб баҳоланган.

Ўқилган: 1132
Гарет Бэйл Ньюкасл Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича