"Амьен" Франция чемпионатидан чиқиб кетиши бўйича қарорни арз қилади

"Амьен" клуби Франция чемпионатининг 28 тур якунлари бўйича қабул қилган қароридан норози бўлмоқда.

Клуб судга мурожаат қилди ва ушбу қарор туфайли зарарни 40-50 млн еврога бахоламоқда.

"Бу пул билан боғлиқ масала эмас. Биз ҳақиқат талаб қиламиз. Қандай қилиб 28 тур якунлари бўйича қарор қабул қилиш мумкин?

Менинг 1200 нафар ходимим бор ва мен ҳар доим иш жойларини яратганман. Мен ҳақиқатнинг қарор топишига ишонаман.

Бу ҳақиқий адолатсизлик, ўзбошимча қарор чиқариш", - дейилган клуб президенти Бернар Жоанниннинг баёнотида.

Ўқилган: 382
Коронавирус Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича