ОФК сўровномаси тугади. Нестеров учинчи бўлди

ОФК сайти 2016 йилги мавсум Осиё чемпионлар лигасига бағишлаб энг яхши дарвозабонни аниқлаш мақсадида сўров ўтказди.

Сўровномада беш нафар дарвозабон иштирок этди.  Булар - Халед Эйса (“Ал Айн”),  Муҳаммад Рашид Мазаҳери (“Зобаҳан”),  Игнатий Нестеров (“Локомотив”),  Шусаку Нишикава (“Урава Редс”) ҳамда Ведран Янйетович (“Сидней” ФК).

Мазкур сўровномада тажрибали посбон Игнатий Нестеров учинчи ўринни эгаллади.  Сўровда иштирок этган 42, 446 мухлисдан 64 фоизи эронлик дарвозабонга овоз берган.  Натижада Муҳаммад Рашид Мазаҳери ҳеч қандай рақобациз биринчи бўлди.

БАА терма жамоаси дарвозабони Халед Эйса 27 фоиз овоз йиғиб иккинчи ўринни эгаллади.  Игнатий Нестеров эса 5 фоиз овоз билан учинчи бўлди.  Чусаку Нишикава 3 фоиз тўплаб тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса,  австралиялик дарвозабён Ведран Янйетович 1 фоиз овоз билан охирги ўринда қолди.

Энди дарвозабонларнинг 2016-йилги ОЧЛ кўрсаткичларини келтириб ўцак:  

Халид Эйса (“Ал Айн”) - 14 учрашув,  -13 гол,  5та қуруқ серия
Муҳаммад Рашид Мазаҳери (“Зобаҳан”) - 8 ўйин,  -5 гол,  5та қуруқ серия.
Игнатий Нестеров (“Локомотив”) - 10 ўйин,  -5 гол,  5та қуруқ серия.
Шусаку Нишикава (“Урава Редс”) - 8 ўйин,  -7 гол,  4та қуруқ серия.
Ведран Янйетович (“Сидней” ФК) - 8 ўйин,  -7гол,  3та қуруқ серия.

Маълумки,  2016-йил “Локо” учун Осиё чемпионлар лигасидаги энг омадли мавсум ҳисобланади.  “Темирйўлчилар” шу йили чорак финалга қадар бориб,  Игнатий Нестеров энг яхши ўйинчилардан бири бўлганди.

Айтиш мумкинки,  ўша йил “Локомотив” Эрон клуби “Зобаҳан”га нисбатан бирмунча яхши иштирок этган.  Лекин эронлик дарвозабоннинг биринчи ўринни олиши кутилмаган ҳолат эмас.

Негаки ОФК ўтказадиган сўровномаларда эронлик мухлислар жуда фаол иштирок этишади.  Агар сўровда “Зобаҳан” дарвозабони эмас,  балки “Локо” билан бир гуруҳда курашиб гуруҳдан чиқа олмаган “Сепахон” дарвозабони бўлганида ҳам барибир бирни оларди.

ОФК сўровномаларида овоз бериш бўйича Вйетнам ва Эрон олдига тушадигани йўқ.  Ўзбекистонлик мухлислар учун эса барибир Игнатий Нестеров биринчи рақамли бўлиб қолаверади.

Манба: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 1307
Игнатий Нестеров Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича