Пьянич "Барселона" клуби билан шартнома борасида келишиб олди

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралес Пьянич мавсум якунига кўра, "Барселона" клубига ўтиши мумкин.

30 ёшли босниялик футболчи каталонияликлар билан 4 йиллик шартнома борасида келишувга эришган, деб маълумот бермоқда Sport.es нашри.

Эндиликда трансфер бўйича "Барселона" ва "Ювентус" клублари келишиб олиши лозим.

Аввалги маълумотларга кўра, турин клуби Пьянични 60 млн еврога бахоламоқда. Ярим ҳимоячи "Камп Ноу"га Артурнинг ўрнига ўтиши мумкин.

Ўқилган: 1702
Барселона Миралем Пьянич Трансферлар Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича