Венгер: Месси ва Роналду даври тугаяпти. Уларнинг ўрнини Мбаппе ва Неймарлар тўлдиришади

Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "ПСЖ" ҳужумчилар Килиан Мбаппе ва Неймарлар хусусида гапириб ўтар экан, улар яқин орада Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларнинг ўрнини эгалашини айтиб ўтди.

"Биз ҳеч қачон Месси ва Роналду сингари футболчиларни кўрмаганмиз. Улар доим қийин вазиятлардан чиқиб кета олишган. Аммо, уларнинг даври тугаб бормоқда.

Энди кейинги авлод ҳақида гаплашиш керак ва бу ерда биринчи ўринга французлар чиқиши мумкин. Бунга Мбаппе мисол бўла олади.

Албатта Неймарни ҳам унутмаслик керак", - дейди Венгер.

Ўқилган: 1579
Арсен Венгер Килиан Мбаппе Криштиану Роналду Лионель Месси Неймар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича