Лига 1 мухлислар фикрига кўра сўнгги 20 йил ичидаги энг яхши ҳужумчиси аниқланди

Лига 1 мухлислар орасида сўров ўтказиб, сўнгги 20 йил ичида Франциядаги энг яхши ҳужумчи ким бўлганини аниқлаб олишди.

Ушбу сўровноманинг финалида Дидье Дрогба "Милан" ҳужумчиси Златан Ибрагимовчни ортда қолдирди.

Финалга йўлда ивуарлик футболчи Фернандо Морьентес, Александр Фрай, Карим Бензема ва Педро Паулетани ортда қолдирди.

Ибрагимович эса Марио Балотелли, Александр Ляказетт, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Каванилардан ўзиб кетган.

Францияда Дрогба "Ле-Ман", "Генгам" ва "Марсель" клубларида сўп сурган. Ибрагимович эса "ПСЖ"да ўйнаган эди.

Ўқилган: 546
Златан Ибрагимович Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича