“Челси” клуби “Монако” ҳимоячисини сотиб олмоқчи

FootMercato нашрининг хабарига кўра, “Челси” клуби “Монако” ҳимоячиси Боде Фалло-Турега қизиқиш билдирмоқда. “Челси” футболчи билан шу ёздаёқ шартнома имзоламоқчи.

Аввалроқ, “Челси” “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуеллга қизиқиш билдирганлиги хабар қилинган эди. Лекин жамоа футболчи учун катта маблағни тўлашни рад этди ва бор эътиборини Фалло-Турега қаратмоқда.

Футболчининг трансфер нархи 7 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўқилган: 509
Монако Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича