"Тоттенхэм" ва "Эвертон" клуби Кулибали билан қизиқмоқда. Ўйинчи топ-клубга ўтишга рози

Англиянинг "Тоттенхэм" ва "Эвертон" клублари "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали учун курашга қўшилишди, деб маълумот бермоқда Calciomercato нашри.

Манбанинг таъкидлашича, трансфер билан "Ньюкасл" бош мураббий Карло Анчелоттининг ўзи шахсан қизиқмоқда, унинг қўл остида Кулибали 2018 йилдан 2019 йилгача тўп сурган.

Футболчининг ўзи "Наполи" клубини тарк этишга тайёр, лекин у фақатгина Европа чемпионлар лигасида иштирок этадиган топ-клуб сафига ўтишга тайёр.

Аввалги маълумотларга кўра, футболчи билан Мадриднинг "Реал", "ПСЖ" ва "Ливерпуль" клублари ҳам қизиқмоқда.

Жорий мавсум 28 ёшли сенегаллик футболчи "Наполи" сафида 21 та ўйин ўтказган бўлиб 5 та сариқ ва 1 та қизил карточка олишга улгурган.

Жорий мавсум Белурссия юқори лигасидан ташқари барча Европа чемпионатлари, тўхтатиб қўйилган. ЕЧЛ ва Европа лигалари номаълум муддатга қолдирилди.

Ўқилган: 682
Калиду Кулибали Карло Анчелотти Наполи Тоттенхэм Трансферлар Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича