"Ньюкасл" бош мураббий лавозимига Нагельсманни таклиф қилиши мумкин

"РБ Лейпциг" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсман "Ньюкасл"ни бошқариши мумкин, деб маълумот бермоқда Daily Star нашри.

Аввалги маълумотларга кўра, клубни бошқариш учун янги раҳбарият аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттинони маъқул кўрмоқда. Агар бу амалга ошмай қолса, улар "Далянь Ифан" клубини бошқараётган Рафаэль Бенитесни олиб келишади.

Расмий равишда "Ньюкасл" клубига миллиардер Майк Эшли эгалик қилмоқда. Бундан олдинроқ у клубни 300 млн фунт эвазига Муҳамад бин Салмон бошчилиқ қиладиган фондга сотишга розилик берган эди. Премьер-лига раҳбарияти ушбу келишувни ҳали маъқуллагани йўқ.

Аввалги маълумотларга кўра, агар клуб "Барса" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньони сотиб олса, аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино "Ньюкасл" клуби бош мураббийи бўлади.

Ўқилган: 603
Ньюкасл РБ Лейпциг Юлиан Нагельсманн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича