"Арсенал" клубининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри "тўпчилар" ўйинчиси Пьер-Эмерик Обамеянгнинг бошқа клубга трансфери борасида фикр билдириб ўтди.
"Ҳамма ўзи амалга ошириши керак бўлган ишни қилади. Қандай қилиб мен биронта одамга қол деб айтаман, ўзим ҳам клубдан кетганманку.
"Арсенал" мухлислари Обамеянгнинг қолишини истайди, бироқ мен футболчига вазиятни ўз оиласи, отаси билан муҳокама қилиб энг яхши қарорни қабул қилиш керак дейишим мумкин. Унинг ўз футболчилик фаолияти бор, мен унинг бошида нималар бўлаётганини билмайман.
Мен аниқ биладиган нарса шуки, Обамеянг кетса, унинг голлари бизга етишмай қолади. Голларсиз вазият қийин бўлади.
Мен унинг кетишини истамайман, аммо унда ўз ҳаёти борлигини унутмаслик лозим, балки у янги марраларни кўзлагандир. Ким ҳам билади? Умид қиламанки, у қолади", - дейди Анри.
Аввалги маълумотларга кўра, Обамеянгга "Барселона", "Интер" ва "Челси" клублари даъвогарлик қилмоқда.
Тьерри Анри: Умид қиламанки, Обамеянг "Арсенал" клубида қолади
Ўқилган: 2082