Фабрегас: Агар Ла Лига тўхтатилса, "Барселона" клуби ҳақиқий чемпион бўлади

Илгари "Барселона" клубида тўп сурган "Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас "Реал" дарвозабони Тибо Куртуанинг яқинда айтган гапларига жавоб қайтарди.

"Ҳамма ўз қизиқишларини ҳимоя қилади. "Монако"га еврокубокларга чиқиши учун озгина етмай қолди. Аммо Ла Лигани Франциядаги каби тўхтатишса, "Барселона" клуби ҳақиқий чемпион бўлади.

Мусобақалар муддатидан олдин тўхтатилиш сабаби кимгадир ёқаётгани учун амалга оширилмаяпти. Бу рад этиб бўлмайдиган сабаблар туфайли амалга оширилмоқда".

Лига 1 нинг муддатидан олдин тўхтатилиши ҳақида

"Биз барчаси бекор бўлди, энди ҳеч ким ўйнамайди дейишди. Биз жуда ҳам ҳайрон қолдик. Ўйинлар анчадан буён ўтказилмаяпти, шундай экан аҳмоқона жароҳатлар пайдо бўлиши мумкин эди.

Мен ҳаттоки ўтган йили ҳам 6 ҳафта кетма-кет ўйнамасдан ва машғулот қилмаганими эслай олмайман. Менимча, 15 ёшда эдим", - дейди Фабрегас.

Ўқилган: 779
Барселона Испания чемпионати Коронавирус Монако Сеск Фабрегас Тибо Куртуа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича