Тарихда шу кун. “Фулад” - “Локомотив” 1:0

Беш йил олдин шу куни “Локомотив” ОЧЛ гуруҳ босқичи доирасида Эроннинг “Фулад” клуби меҳмони бўлганди.

Аҳваз шаҳридаги “Гадир” стадионида кечган баҳсда “темирйўлчилар” кичик ҳисобда имкониятни бой беришган.  Бу гуруҳ босқичидаги охирги ўйин бўлиб,  аслида ҳеч нарсани ҳал қилмас,  чунки гуруҳдан “Ал Ҳилол” билан “Ал Садд” кейинги босқичга чиқиб бўлганди.

“Локомотив” 2015 йил ўз майдонида “Ал Садд”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганидан кейин қолган иккита учрашувда мағлуб бўлган.  Жамоа ўз майдонида “Ал Ҳилол”га ва сафарда “Фулад”га имкониятни бой берганди.  Эрондаги ўйинда 89-дақиқада киритилган гол мезбонларга ғалаба келтирганди.

Осиё чемпионлар лигаси.  Гуруҳ босқичи.  05.05.2015
Фулад (Ерон) - “Локомотив” (Ўзбекистон) 1: 0
“Локомотив”:  Игнатий Нестеров,  Бобурбек Йўлдошев,  Темурхўжа Абдухолиқов,  Лутфулла Тўрайев,  Жасур Ҳасанов,  Салим Мустафойев,  Тимур Кападзе,  Икром Алибойев,  Неманя Яничич,  Олег Зотейев,  Дамир Кояшевич.
Захирадан тушганлар:  Руслан Корян,  Марат Бикмайев,  Иброҳим Раҳимов.
Бош ҳакам:  Ма Нинг (Хитой).

"Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 883
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича