АПЛ мавсумни мухлисларсиз давом эттирса, қайси клуб кўпроқ зарар кўриши маълум бўлди

Англия премьер-лигасининг қолган қисми мухлисларсиз ўтса, молиявий томондан "Арсенал" клуби энг кўп зарар кўради.

Агар қолган барча ўйинлар ёпиқ эшиклар остида ўтса, умумий ҳисобда Премьер-лига клублари 880 млн евро зарар кўришади.

2018/19 мавсум "Арсенал" клубининг фойдасининг чорак қисми ўйин кунлари топадиган пулларни ташкил қилган.

Тадқиқотларга кўра, агар мухлислар кейинги йилнинг май ойига қадар "Эмирейтс" стадионига ташриф буюрмаса, лондонликлар 122 млн фунт йўқотишади.

"Манчестер Юнайтед" 140 млн фунт йўқотади, аммо уларнинг умумий фойдадан оладиган улуши 17,67 % ни ташкил қилади.

Агар декарь ойидан ўйинларни мухлислар билан ўтказишга рухсат берилса, йўқотишлар 416,77 млн фунтгача камаяди. Агар мухлислар янги мавсум бошланишига киришни бошласа, йўқотишлар 126,3 млн фунтгача тушади.

Ўқилган: 736
Англия чемпионати Арсенал Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича