Мертенс Европанинг топ-клублари қизиқишига сабаб бўлмоқда

“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс шу ёзда жамоасини тарк этиши мумкин. Белгиялик футболчининг неаполликлар билан шартномаси шу ёзда ўз нихоясига етади.

“Интер”, “Челси”, “Монако” ва “Ньюкасл” каби клублар ёзги трансферлар ойнасида Мертенс билан текинга шартнома имзоламоқчи.

Бундан ташқари, “Наполи”дан ярим ҳимоячи Хосе Кальехон ҳам жамоасини тарк этиши мумкин. Футболчига “Атлетико”, “Валенсия” ва “Севилья” каби клублардан қизиқиш мавжуд.

Ўқилган: 807
Дрис Мертенс Интер Монако Ньюкасл Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича