ОАВ фақат Филиппе Коутиньо, Жейдон Санчо ва Эдинсон Каванининг келажаги борасида жуда кўп ёзяпти. Лекин яна бир муҳим футболчи эьтибордан четда қолди – бу Давид Сильва.
Дунён​инг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиларидан бири фаолиятини якунлаш арафасида. Давид Сильва 34 ёшга кирди. Кейинги имзолайдиган шартномаси футболчи учун энг охиргиси бўлиши аниқ.
 
Сильва “Манчестер Сити”да 10 мавсумини ўтказяпти. Бу вақт оралиғида футболчи Англияда қўлга киритиши мумкин бўлган барча совринларни қўлга киритди. Испан футболчиси қўлга кирита олмаган ягона соврин – бу Чемпионлар Лигаси ғолиблиги. Бу мавсумдаги Чемпионлар Лигаси “Сити” таркибида бу совринни қўлга киритиш учун охирги имконият. Шундан сўнг у кетади. Футболчининг ўзи жамоа унга янги шартнома таклиф қилмаганини айтиб ўтган.
Ёшига қарамасдан футболчи учун бир қанча жамоалар қизиқиш билдиряпти. Келинг ўша жамоалар ҳақида суҳбатлашамиз.
 
АҚШ
 
МLS Европадаги фаолиятини якунлаётган футболчиларни доим ўзига чорлаган. Сильва ҳам улар қаторига қўшилиши мумкин. АҚШдаги жамоалардан “Интер Майами” футболчига жиддий қизиқиш билдиряпти. Жамоа раҳбари Дэвид Бекхэм Сильвани асосий трансфер мақсадларидан бири эканлигини таькидлаб ўтди.
МLSда “Интер Майами”дан бошқа жамоалар ҳам испан футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қарши эмас. Масалан, “Нью-Йорк Сити”. “Нью-Йорк Сити” “шаҳарликлар” билан жуда яхши алоқада эканлигини ҳисобга олсак, уларда ҳам Сильвани ўз сафига қўшиб олиш учун яхши имконият мавжуд.
 
Сильва эса Нью-Йоркка боришга шошилмаяпти. Айниқса, Бекхэм билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг. Давид “Интер Майами“даги энг кўп маош олувчи футболчига айланиши мумкин.
 
Япония
 
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Сильвага Япониянинг “Виссел Кобе” жамоаси қизиқиш билдираётгани ҳақида кўплаб ёзишди. Ўша пайтда бу жамоада Лукас Подольски, Давид Вилья, Андрес Иньеста ва Серхи Самперлар тўп суришган. Сампер ва Иньеста жамоада қолди, Подольски ва Вилья жамоани тарк этди. Ёзда эсаТомас Вермален жамоага бориб қўшилади. Япония жамоаси мунтазам равишда фаолиятини...
 
Давоми бу ерда