Тьерри Анри: "Барселона"да қайта ўрганишга тўғри келган. "Арсенал"да ўйнаш осонроқ эди

"Арсенал" ва "Барселона" клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри қайси клубларда унинг учун ўйнаш қийинроқ бўлганини айтиб ўтди.

"Арсенал"да мен ўзим истаган жойда ўйнашим мумкин эди. У ерда менга жуда қулай бўлган, чунки ёнимда Бергкамп ва Кану каби футболчилар билан ўйнаганман. Уларга марказга интилиб ўйнаш ёқар эди ва мен ортга, чапга ёки ўнгга силжиб ўйнашим мумкин бўлган.

"Арсенал"да ўйнаб юрган пайтим у ерни тарк этаман деб ҳеч қачон ўйламаганман. Мен бошқа футбол ўйнайдиган "Барселона" клубига ўтдим ва мен бошқатдан ўрганишга мажбур бўлдим, чунки "Арсенал"да мен исталга жойимда ўйнашим мумкин бўлган.

Ва мен бирданига "Барселона"га ўтдим. Райкард менга чапда қолишни айтган, Пеп келганидан кейин эса... Гвардиола – биринчи навбатда ажойиб мураббий. Энг асосийси – жуда ҳам талабчан, тезкор. У билан ишлаш – деярли шахмат ўйнаш билан тенг", - дейди Анри.

Ўқилган: 737
Арсенал Барселона Тьерри Анри

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича