"Арсенал"ни ёзда олтита футболчи тарк этади

Лондоннинг "Арсенал" жамоаси келаётган ёзги трансферлар мавсумида 6 футболчиси билан хайрлашади.

Бу ҳақида Bleacher Report нашри хабар тарқатди.

Мазкур манба қайси футболчилар эканлигини айтмаган, аммо катта эҳтимоллик билан ҳимоячилар Сократис Папастатопулос ва Шкодран Мустафи, ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ва ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгларга чиқиш эшиклари кўрсатилади.

Футболчилар сотувидан тушган пулларга "Арсенал" раҳбарлари "Атлетико"дан Томас Патейни сотиб олишмоқчи.

Ўқилган: 930
Арсенал Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича