Коронавирус пандемияси туфайли бутун Европани қамраб олган карантин туфайли “Пари Сен-Жермен” ҳам мавҳумликда қолиб кетмоқда.
Парижликлардаги вазият 4 муҳим футболчининг шартномаси муддати ёзда ўз ниҳоясига етиши билан ҳам мураккаблашмоқда. Улардан икки нафари – клуб замонавий тарихи ва кийиниш хонаси етакчилар эканлиги эътиборга молик.
Тиаго Силва ва Эдинсон Кавани ёзда “Парк де Пренс”нит арк этади. Бразилия ва Уругвайда изолйтасияда қолаётган футболчилар ҳатто клубда қайтиб ўйнамасликлари ҳам мумкин.
Кавани ПСЖнинг энг суюкли футболчиси сифатида мухлислар билан хайрлашишга ҳақли. У январда «Атлетико»га ўтишга яқин эди. Онаси яқинда ўғли Испанияга боришни орзу қилаётганини айтиб қўйди. Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайдику, ахир. Шундай эмасми?
Тиаго Силванинг вазияти ҳам шундай.
Ҳимоячи ва клуб сардори саккиз мавсумлик фаолиятидан кейин Парижда қоладиган бўлса, захирага михланиб қолишини сезиб турибди.
Аммо клуб ҳам унга янги шартнома таклиф қилишни истамаяпти. Шу боис ҳимоячи «Барселона» ва «Милан»га ўз хизматини таклиф қилиши мумкин.
Тома Мене эса алоҳида мавзу. «ПСЖ» жорий мавсум бошида қилган таклифини оширмоқчи эмас. Шу боис унинг ҳам Франция пойтахтидаги саргузашти ўз ниҳоясига етмоқда.
Бундан ташқари
 
Давоми бу ерда