“Реал” клуби “Лилль” ҳужумчиси учун 85 млн евро таклиф қилди

“Реал” клуби “Лилль” ҳужумчиси Виктор Осимхенга қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар футболчи учун 85 миллион евро тўлашга тайёр.

“Реал” яқин вақтлар ичида трансфер борасида ишга киришади. Шунингдек, Осимхенга “Интер” ва “Милан” каби клублардан қизиқиш мавжуд. Аввалроқ француз клуби Осимхен борасида 85 млн евролик таклиф олгани ҳақида расман маълум қилган, бироқ даъвогар номини ошкор қилмаган эди.

У ушбу мавсум Франция чемпионатида 27 та ўйинда 13 та гол ва 5 та самарали пас берди.

Ўқилган: 1585
Лилль Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича